Урганч бозорида йирик ёнғин содир бўлди

июн 19 / 2018
Похожее изображение
 
Бугун, 19 июнь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган “Урганч марказий деҳқон бозори”да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
 
Бозорнинг ёпиқ савдо павильонидаги савдо расталарининг 200 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
 
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *