Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилди

июл 16 / 2018

alt

16 июлдан бошлаб “Урганч” халқаро аэропорти техник сабаблар ва иссиқ об-ҳаво туфайли вақтинча ёпилди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати.

Аэропорт фаолияти техник ишлар якунланганидан сўнг қайта тикланади. Унгача “Урганч” аэропортига амалга ошириладиган рейслар “Нукус” ва “Бухоро” аэропортига кўчирилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” йўловчилардан келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.

 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *