Урганчда талабалар ўртасида математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Халқаро олимпиада ўтказилади

авг 27 / 2018

alt

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Халқаро олимпиадани ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм каналида маълум қилинган.

Қарорга мувофиқ Фан ва технологиялар бўйича Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳар икки йилда бир марта математика бўйича Халқаро олимпиада ташкил этилади.

Шу муносабат билан қарорга мувофиқ Халқаро олимпиадани ўтказиш бўйича низом ва ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди. Ташкилий қўмитага Бош вазир ўринбосари А. Абдухакимов раислик қилади.

Биринчи Олимпиада 2018 йил октябрь ойининг учинчи ўн кунлигида Урганч шаҳрида ташкил этилади.

Олимпиада ғолибларига (Ўзбекистон фуқаролари) математика, физика, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича магистратура босқичига квотадан ташқари давлат гранти асосида кириш ҳуқуқи берилади. Мазкур ҳуқуқ бакалавр босқичини битиргандан кейин 3 йил мобайнида сақлаб қолинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *