Урганчдаги "Шовот" каналидан она ва боланинг мурдаси топилди

сен 11 / 2018

alt

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни соат 09:00 ларда Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Жайхун кўчаси ҳудудидан оқиб ўтган «Шовот» каналидан Урганч тумани, Шоҳидонар маҳалласида яшаган Х. (1988 йилда туғилган аёл киши) ва унинг вояга етмаган фарзанди Н. (2018 йилда туғилган қиз бола) ларнинг мурдалари топилган. Бу ҳақда Бош Прокуратура хабар қилди.

Терговга қадар текшириш давомида аниқланишича, Х. турмуш ўртоғи М. ва қайнонаси З. ларнинг тикувчилик қилиш учун шароит яратиб беришмаганлигидан ва 01.09.2018 йилда турмуш ўртоғи уни ота-онасининг уйига олиб бормаганлигидан хафа бўлади. 08.09.2018 йилда соат 15:00 ларда яшаш уйидан ҳеч ким билан гаплашмасдан вояга етмаган фарзанди Н. ни олиб чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *