USAID"нинг "Сув, таълим ва ҳамкорлик" лойиҳаси ишга тушди

апр 18 / 2017

alt

2017 йил 17 апрель куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Марказий  Осиё Минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликда сув ресурсларини бошқариш бўйича “Сув, таълим ва ҳамкорлик” номли янги 5 йиллик лойиҳасини Тошкентда ишга туширди.

alt

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен нутқ сўзлаган мазкур тадбирда cув хўжалиги ташкилотлари, Олий Мажлис депутатлари, олий таълим муассасалари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда халқаро ҳамкорлик ташкилотларининг 50га яқин вакиллари иштирок этди. USAIDнинг ушбу лойиҳаси минтақавий дастур бўлиб, у минтақавий ўқув тизимларини ривожлантириш, Орол денгизи ҳавзасида жойлашган мамлакатларнинг сув секторида фаолият юритаётган мутахассислар, тадқиқотчилар ва катта мутасадди шахсларни ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган.  Тармоқлараро ҳамкорликни такомиллаштириш ва салоҳиятни ошириш сув ресурсларини миллий ва минтақавий даражада барқарор бошқариш учун ёрдам беради. Бунинг натижасида эса Ўзбекистон ва Марказий Осиёда трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда йўқотишларни камайтиришга эришиш кўзда тутилган.

АҚШ элчихонаси матбуот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *