UzCard харидни бекор қилиб пулни картага қайтариш хизматини ишга туширди

июл 19 / 2018

alt

Ягона процессинг маркази мутахассилари томонидан ишлаб чиқилган янги дастур барча POS терминалларда “Транзакцияни бекор қилиш” функциясини ишга туширилади. Унинг ёрдамида терминалда амалга оширилган хато транзакцияларни ҳамда истеъмолчи маҳсулотни қайтарилганда, тўловларни бекор қилиш имкони пайдо бўлди, деб хабар қилади марказ ахборот хизмати.

Ушбу хизматдан харид амалга оширилган вақтдан бошлаб кун охиригача амалга оширилиши мумкин.

UnionPay ва MasterCard халқаро пластик карталар учун эса “Транзакцияни бекор қилиш” операцияси “Ҳисоб-китобни текшириш” функцияси амалга оширилгунига қадар, яъни соат 16:00гача амалга оширилиши мумкин.

Тўловни бекор қилиш учун чек керак бўлади. Маблағлар картага шу заҳотиёқ қайтарилади.

Янги дастурни ўрнатиш учун савдо нуқтаси вакиллари ўз банкларига мурожаат қилишлари керак бўлади. У ерда янги дастур бир неча дақиқа ичида ўрнатиб берилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *