UzСard кобейджинг карталари лойиҳаси бўйича изоҳ берди

июл 19 / 2018

alt

Visa компанияси билан олиб борилган узоқ муддатли музокаралар натижасида “UzСard-Visa кобейджинг карталари” лойиҳаси икки томоннинг бир тўхтамга келинмаганлиги сабабли тўхтатилишига қарор қилинди. Бу ҳақда UzСard компаниясининг ахборот хизмати хабар қилади.

26-27 июль кунлари ушбу лойиҳага тегишли иккала компания вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Учрашув натижалари расмий сайтимизда эълон қилинади, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Visa UzСard билан ҳамкорликда кобейджинг карталарини муомалага чиқариш ҳақидаги хабарларни инкор қилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *