Видео: Паспортни сохталаштириб, 3 та ОТМга ҳужжат топширган абитуриент имтиҳонда қўлга тушди

авг 03 / 2018

alt

Бош Прокуратура маълумотига кўра, текширув ўтказиш мобайнида паспортни сохталаштирган шахслар аниқланган. 24 ёшли Жаҳонгирмирзо Фозилов бир вақтда 3 та олийгоҳга қалбаки ҳужжат топшириб, пул ишлаб олишни ният қилган. У абжирлик билан ҳамма текширувлардан ўтиб, тест синови тугашига бир соат қолганида қўлга тушди.

“Асл паспорт эгасининг юзига мослаб, расм кесилиб туриб, махсус дазмол аппаратдан ўтказилган. Еттита текширувдан ўтдим. Бу ҳужжатларни имтиҳондан анча олдин тайёрлаб қўйганман. Кейин тартиб билан 15 июлгача Тошкент, Фарғонада 3 та университетга ҳужжатларни топширдим. Ҳар томонини ўйлаб, мабодо қўлга тушиб қолсам менга тегишли бўлган буюмлар мусодара бўлиб кетмаслиги учун, ҳаммасини бозорга олиб чиқиб, сотиб юбордим”, дейди ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан қўлга тушган сохта абитуриент.

Фуқаро Фозилов ва бошқалар бир гуруҳ шахс бўлиб, олдиндан тил бириктириб, 15 миллион сўм пул эвазига фуқаро Усмоновга Тошкент давлат юридик университетга катта лавозимларда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Усмоновга тегишли бўлган фуқаролик паспортини сохталаштириб, ушбу қалбаки ҳужжат билан Усмоновнинг ўрнидан имтиҳон топшираётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан 1 август куни аниқланган.  

Фуқаро Фозилов ва унинг шерикларига Жиноят кодексининг 228 моддаси 2 қисм “б” банди ва 3 қисми, 211 моддасининг 1 қисми билан жиноий иш қўзғатилган.​

Маълумот учун, сохта абитуриент аввал ҳам фирибгарлик қилгани учун 2 маротаба судланган.

Шунингдек, имтиҳон кунида назоратчиларнинг ҳам бино ичига яширин равишда уяли алоқа телефонини олиб кириш ҳолатлари ҳам аниқланган.

Видео

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *