Видео: Тошкентнинг аҳволи абгор кўчалари

июл 18 / 2018

alt

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги айрим кўчалар аянчли аҳволда. Бу ерларга эътибор қаратилмаганига анча йиллар бўлган. Йўлнинг торлиги эса турли муаммоларни келтириб чиқармоқда. Унинг ярми машиналар ҳаракатланиши учун бўлса, трамвай йўли бўлган ярми эса ҳалигача шундайлигича қолмоқда, дейилади "Ўзбекистон" каналида эфирган узатилган лавҳада.

Бундан ташқари тунда ёритиш чироқлари мутлақо нотўғри йўналтирилганлиги сабаб ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдиради, ҳатто бошқарувни издан чиқишига ҳам олиб келади.

Бу кўчада нафақат ҳайдовчилар, йўловчилар учун ҳам шароит мавжуд эмас. Пиёдалар ўтиш жойида светафорнинг йўқлиги турли қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Баъзи ҳолатларда эса кўнгилсизликларга сабаб бўлмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *