Visa Ўзбекистонда кобейджинг карталари жорий қилиниши ҳақидаги хабарларни рад этди

июл 19 / 2018
alt
 
Аввалроқ ОАВда Ўзбекистонда кобейджинг пластик карталари жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Маълумот учун, обейджинг карталарининг оддий карталардан асосий фарқи улардан бир қанча тўлов тизимидан фойдаланишда. Бундай карталар фойдаланувчилар, тўлов тизимлари, уларни чиқараётган банкларга ҳам бирдек фойда келтиради. Карта эгаси бир вақтнинг ўзида бир нечта қулайликларга эга бўлади. Биринчидан, кобейджинг карталаридан ўз мамлакати чегарасида ҳам фойдаланиш мумкин (масалан, агар бир уланган тизим Visa, MasterCard, UnionPay бўлса). Бунда ҳеч қандай созлама ёки қўшимча ҳаракатлар талаб этилмайди – фақатгина савдо нуқтаси тўлов тизимларидан бири билан ишлаётганига ишонч ҳосил қилиш кифоя. Иккинчидан, агар мамлакатда хорижий тўлов тизимидан бири ишлашдан тўхтаса, маҳаллий тўлов тизимидан фойдаланиш имконияти сақланиб қолади. Учинчидан, карта эгаси бир картадан фойдалана туриб, ҳар бир тўлов тизимидаги имтиёзларни қўлга киритади.

Бироқ Visa компанияси ОАВда эълон қилинган яқин вақт ичида Ўзбекистонда UzCard-Visa кобейждинг карталари жорий этилиши ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Компания ахборот хизмати хабарига кўра, Visa ва UzCard компаниялари ўртасида кобейждинг карталарини муомалага  чиқариш бўйича шартнома имзоланиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
 
Visa компанияси нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш билан боғлиқ қатор соҳаларда Ўзбекистондаги молия институтлари ва бизнес ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилади, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *