Яна бир намунали тўй: Тошкент вилоятида ҳомийлар ёрдамида 4 нафар келин-куёв оила қурди

авг 21 / 2017

alt

21 август куни Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ҳумо” тўйхонасида 4 нафар ёш келин-куёвнинг намунали тўйи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ахборот хизмати UZ24 га хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, тўй маросими асл миллий одатларимизга хос тарзда, ортиқча сарф-ҳаражатлар ва дабдабозликларсиз ташкил этилди. Ёш оилаларга ҳомийлар томонидан ўй-рўзғорга керакли бўлган маиший техникалар совға қилинди. Шунингдек, бир қатор мебел фабрика ва цехлари томонидан уларга ётоқхона мебел жиҳозлари тўёна қилинди.

Таъкидланишича, қўмита фаоллар билан биргаликда тўй қилиш арафасида турган оилалар билан индивидуал иш олиб боришни йўлга қўйиб, намунали тўйлар ўтказишни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этмоқда.

Бу каби тўйлар республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилиши режалаштирилган.           

Аввалроқ Самарқанд вилояти Пайариқ туманида ҳам намунали тўй ўтказилгани ҳақида хабар қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *