Янгиобод тумани ИИБ бошлиғига нисбатан тергов ҳаракатлари бошланди

июл 20 / 2018

alt

2018 йил 9 июль куни Жиззах вилояти Янгиобод тумани, Зиёкор кўчасида яшовчи фуқаро Н.Турсунбоев Бош Прокуратуранинг “Ишонч телефони”га мурожаат қилиб, Янгиобод туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов ўғли С.Қурбонбоевни уриб тан жароҳати етказганлигини билдириб, И.Сулаймоновга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Янгиобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида сўралган фуқаро С.Қурбонбоев 7 июль куни соат 14:30 ларда Янгиобод тумани ИИБ бошлиғи И.Сулаймонов “Мустақилликнинг 22 йиллиги” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Пасткичақир булоғи” фермер хўжалиги даласига келган вақтда комбайнлар ғалла ўрмасдан турганлигини важ қилиб, С.Қурбонбоевни мушти билан бурун қисмига урганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиобод туман прокуратураси томонидан туман ИИБ бошлиғи И.Сулаймоновга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши тергови Бош прокуратура назоратига олинди.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *