Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси собиқ механиги 8 дона «Дамас»ни ноқонуний сотиб юборган

сен 12 / 2018

alt

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси собиқ механиги бирлашма ҳисобида бўлган жами қиймати 74,4 млн сўмлик 8 дона «Дамас» русумли автомашиналарни ҳисобдан чиқарилганидан сўнг, тегишли тартибда биржа савдолари орқали сотмасдан ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан ноқонуний сотиб юборганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилади.

Шунингдек, бирлашма мансабдор шахслари томонидан давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилган сметада назарда тутилмаган 420,5 млн сўм пул маблағлари ортиқча сарфланиб, бюджет ва смета-штат интизомини бузганликлари ҳолати фош этилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *