Йўл ҳаракати қоидасини бузган патруль-пост хизмати бригадаси ходими жазоланди

мар 17 / 2018

alt

Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси ходими йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун жаримага тортилди, деб хабар беради бошқарма матбуот хизмати.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ижтимоий тармоқда фойдаланувчилардан бири томонидан пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб турган давлат рақами 01 562 VSF бўлган “Нексия” русумли патрул автомобили фотосурати жойланган. Ушбу хабар юзасидан текширув ишлари олиб борилди ва йўл ҳаракати қоидасини бузган патруль-пост хизмати бригадаси ҳайдовчи ходимига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1286-1 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, энг кам иш ҳаққининг 3 баробари миқдорида (беш юз ўн олти минг етти юз йигирма сўм) жарима тайинланди.

Содир этилган ёки содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ички ишлар идоралари ходимлари томонидан тегишли чоралар кўрилмаган тақдирда ходимлар томонидан қонунчилик, хизмат интизомини бузилиши ҳолатлари аниқланганда амалдаги қонунчиликда белгиланган жазо чоралари кўрилади.

Ҳар бир ички ишлар идоралари ходими содир этган хатти-ҳаракати учун фуқаролар билан тенг ҳуқуқлилик асосида жавобгарликка тортилади ва бу ҳақда ижтимоий тармоқ ҳамда ОАВ орқали маълум қиламиз, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *