Йил бошидан буён Ўзбекистонда интернет тезлиги 1,5 баробар ошди

июл 04 / 2018

alt

Ўзбекистонда халқаро интернет каналларига уланиш тезлиги сониясигаа 140,034 Гбитга етган, яъни, 2018 йилнинг бошига нисбатан 1,5 баробар ошган (йил бошида 94,034 Гбит/с). Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган ва 2018 йилнинг I ярим йиллиги сарҳисобларига бағишланган вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилишида маълум қилинди.

2018 йил охиригача халқаро интернет каналларининг ўтказувчанлигини 8—10 баробар ошириб, сониясига 1 Тбитга етказиш белгилаб олинди.

Бундан ташқари, интернет провайдерлар учун халқаро интернет каналларига уланиш нархи ўзгаришсиз қолган – 244 985 сўмни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда таъкидланишича, 2018 йилнинг иккинчи ярим йиллигида халқаро етакчи телехаусларга уланиш нуқталарини ташкил қилиш ва турли йўналишлар бўйича янги маршрутларни босқичма-босқич ташкил қилиш, магистрал телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш мақсадида мамлакат бўйлаб 2 минг км лик оптик толали алоқа тармоқларини тортиш режалаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *