Йил бошидан буён Тошкентда 30 га яқин тўй кортежларига чора кўрилди

июл 18 / 2018

alt

Тошкентда автомобилларнинг ҳаракатланишига халақит қилаётган тўй кортежлари ЙПХ ходимлари томонидан жаримага тортилмоқда. Йил бошидан буён йўл патруль ходимлари томонидан 30га яқин тўй кортежларига чора кўрилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси берган ҳисоботда қайд қилинган.

Ҳисоботда келтирилишича, йил бошидан буён 6 ой ичида 396 554 та маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, улардан 97 174 таси қўпол қоидабузарликлар ҳисобланади. 

43 496 та йўловчи ташиш қоидаларини бузиш, 4462 та ҳолатда ҳайдовчиларнинг автомобил бошқарувида уяли телефондан фойдаланиши, 23 163 та ҳолатда тезликни меъёрдан ошириш, 3 040 та автомобилни маст ҳолатда бошқариш вазиятлари, 9 070 та тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳолатлари кузатилган. 6 701 та ҳолатда эса тегишли ҳужжатларсиз автомобилни бошқараётган ҳайдовчилар жаримага тортилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *