Ёш математиклар учун телевизион олимпиада ўтказилади

апр 02 / 2018

alt

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда «Yoshlar» телерадиоканали ҳамкорликда ёш математиклар телевизион олимпиадасини ўтказишни режалаштирган.

Юртимизда илк бора ташкиллаштириладиган ушбу лойиҳа доирасида «Yoshlar» телерадиоканали томонидан «Телевизион математика олимпиадаси» кўрсатуви ҳам суратга олинади.

Ушбу телевизион математика фан олимпиадаси республика миқёсида ўтказилиб, унда 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар иштирок этади. Лойиҳанинг мақсади ёшларни математика фанига қизиқтириш, ёшларнинг математик салоҳиятини ошириш, мантиқий фикрлашини тарбиялаш, қобилиятли ёшларни танлаб олиш, фан олимпиадаси иштирокчилари сонини кўпайтириш, Ўзбекистонниг халқаро математика олимпиадаси совриндорлари сонини оширишдан иборат.

Иштирокчилар ҳудудлардаги умумтаълим мактаб ва лицей ўқувчилари орасидан, танлаб олинади.

Ҳар бир ҳудудий босқич олимпиадаси ҳамда республика босқичида аниқлаб олинган 4 та жамоа ўртасида кечган мусобақа телевидение орқали ёритиб борилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида олимлар билан маҳорат дарсларини ташкиллаштириш, Ёш олимлар нодавлат нотижорат ташкилоти билан ёш математикларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ва ғолибларни, ҳалқаро миқёсдаги математика фан олимпиадаларидаги иштирокини ташкиллаштириш ҳам мақсад қилинган.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *