Ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатувчи ижодий асарлар учун танлов ўтказилади

июл 28 / 2018

alt

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида ватанпарварлик руҳидаги ҳужжатли, қисқа метражли фильмлар, видеороликлар, бадиий асарлар танловини ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилди.

Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Кинематографияни ривожлантириш маркази вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.

Учрашув давомида ижодий танлов ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотларнинг қўшма қарори қабул қилинишига келишиб олинди.

Танлов асосан, ёшлар тарбияси билан боғлиқ бўлиши, қабул қилинадиган ижодий ишлар жиноятчиликнинг олдини олиш, ота-онага ҳурмат, меҳр-оқибат, илмга, китоб ўқишга бўлган иштиёқ каби мавзуларни ўзида қамраб олган бўлиши керак.

Ижодий танлов ўтказилиш муддати ва шартлари тез кунларда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *