Энг кўп қоидабузарлар Тошкент шаҳрида

авг 25 / 2018

alt

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар қилишича, янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фоторадарлар орқали 2018 йилнинг 16 февралидан 23 августга қадар 77 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди. 

Таҳлилларга кўра, қоидабузарликларнинг катта қисми Тошкент шаҳрига тўғри келади, деб ёзади ЎзА. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумотларига қараганда, Тошкент шаҳри – 25 623, Сирдарё вилояти – 4053, Жиззах вилояти – 4099, Самарқанд вилояти – 5936, Фарғона вилояти – 4586, Наманган вилояти – 2595, Андижон вилояти – 3028, Қашқадарё вилояти – 4464, Сурхондарё вилояти – 2163, Бухоро вилояти – 1359, Навоий вилояти – 848, Хоразм вилояти – 769, Қорақалпоғистон Республикаси – 554 ва Тошкент вилоятига тегишли бўлган 13 414 автомобиль белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлигини содир этган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *