Жиззахда 150 дан ортиқ 100 ёшдан ошган кекса дарахтлар борлиги маълум қилинди

фев 10 / 2016

alt

Миллий табиат боғи ҳудудидаги Еттикечув қишлоғида маҳаллий аҳоли томонидан “Шунг” деб аталувчи, аслида эса Эман дарахти оиласига мансуб дарахт бор. Унинг ёши аниқланмаган. Тахминан 5 асрлик деб тахмин қилинади. Танасини кесиб ҳам аниқлаб бўлмайди, сабаби у шунчалик кексалигидан ички қисми ғовак бўлиб қолган. Дарахт энига, яъни айланаси 18 метрни ташкил этади.

Бундан ташқари, Зомин миллий табиат боғида ёши тахминан қўйилган 700 ёшлик “Бобоёнғоқ” дарахти ҳам бор. Бу дарахт Қадимий грек ёнғоғи (Juglans regia) деб аталиб, баландлиги 20 метр, шохларининг эни 28 метр, асосининг диаметри 2,7 метрни ташкил этади.

Жиззах табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тузилган 100 ёшдан ошган дарахтлар рўйхатига кўра, вилоятда 150 дан ортиқ кекса дарахтлар бор. Бундай дарахтларни Зомин, Фориш туманлари ва Нурота тоғ тизмаларида учратиш мумкин.

Манба: ekolog.uz

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *