Жиззахда Chevrolet Tracker намойиш этилди

авг 30 / 2018

Жиззахда халқаро инвестицион форум ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Вилоят тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу тадбирдан мақсад, Жиззахнинг инвестицион салоҳиятини намоён этиш ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг миллий кўргазмасини ташкил этишга қаратилган.

alt

Форумда Беларусь, Буюк Британия, Германия, Греция, БАА, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Латвия, Хитой, Россия, Туркия, Сингапур, АҚШ, Жанубий Корея, Япония сингари 28 мамлакатдан 300 нафарга яқин иштирокчи қатнашмоқда.

Халқаро инвестицион форум доирасида Ўзбекистон автомобиль саноатининг янги маҳсулоти — Chevrolet Tracker намойиш этилди.

alt

Tracker 4 қаторли бензинли двигателга эга. Автомобиль кузови узунлиги 4255, кенглиги 1775, баландлиги 1650, ғилдирак базаси 2555 миллиметрни ташкил этади. Ишлаш ҳажми 1796 см3.

Машинанинг максимал тезлиги соатига 180 километрни ташкил этади. Ёқилғи сарфи 00 километрга 7,1 литр, бак ҳажми 53 литр.

Chevrolet Tracker жорий йил сентябрь ойида сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *