Жиззахда нима бўлди?

июл 24 / 2018

alt

Қозоғистонда бошланган ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотлар Ўзбекистонда якунланди. Жиззахдаги «Фориш» тоғ полигонида Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон махсус операция кучлари иштирокида икки мамлакат ўртасидаги қўшма машғулотларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазириги матбуот хизмати хабар берди.

Қўшма машғулот иштирокчилари ноқулай иқлим шароитларида тоғли ҳудудларда шартли ноқонуний қуролланган кучлар таҳдидини қайтаришга қаратилган машқлар орқали икки мамлакат ҳарбий хизматчилари жаҳонда ва минтақада кескин ўзгариб бораётган ҳарбий сиёсий вазият, миллий ва глобал хавфсизлик соҳасида рўй бериши мумкин бўлган хатар ва таҳдидларга қарши курашишнинг энг маъқул усул ва услубларини қўллаш борасида ўзаро тажриба алмашдилар. Томонларнинг ўзаро аниқ ҳаракатлари натижасида ҳар икки давлат ҳудудида махсус операцияларни ўтказишда контингентларни бошқариш ва уларни тўлиқ таъминлаш масалалари ишлаб чиқилди.

Машғулотларнинг иккинчи кўринишида шартли душманннинг жанговар техникалари ва тирик кучларига СУ-25 жанговар самолётлари ва МИ-24 вертолётларидан қақшатқич зарбалар берилди. Тактик-махсус машқлар натижаларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг махсус операция кучлари бўлинмаларига юкланган вазифалар муваффақиятли бажарилди.

Ўқув машқларида 15 га яқин Ўзбекистон Қуролли Кучлари авиация техникалари, 10 дан ортиқ артиллерия қурилмалари ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг 50 нафардан ҳарбий хизматчиси жалб этилди.

Ҳамкорликлаги ўқув машғулотлари доирасида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалари намойиши бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотнинг тантанали ёпилиш маросимида фаол ҳарбий хизматчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, машқларнинг биринчи босқичи Қозоғистонда 2018 йил июль ойи ўрталарида бўлиб ўтган эди. Машғулотлар дастлабки босқичида Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус операция кучлари бўлинмалари томонидан тунги вақтда разведка-жанговар ҳаракатларни амалга ошириш бўйича вазифалар бажарилган.

Фоторепортаж:

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *