Журналист Дилмурод Саидов озодликка чиқарилди

фев 07 / 2018

alt

2009 йилда 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саидов қамоқдан чиқарилди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси бу борада тегишли баёнот берди.

“Америка Қўшма Штатлари 2009 йилда порахўрлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саидовнинг озод қилинишини олқишлайди. Дилмурод Сайидов доим айбсизлигини таъкидлаб келган. 2016 йил сентябрида президентлик лавозимига келганидан бери ўнлаб виждон тутқунлари озод этилгани учун Президент Мирзиёевни қутлаймиз. Шунингдек, Президент Мирзиёев қонун устуворлиги соҳасини ҳам ислоҳ қилиш учун муҳим қадамлар қўйди”, – дейилади элчихона баёнотида.

Қайд қилинишича, Қўшма Штатлар адолатни кутиб, ҳамон қамоқда қолаётган барча виждон тутқунларини озод этилишини, озод этилганларнинг ҳуқуқларини қайта тиклашни ва барча фуқаролар учун қонун устуворлиги такомиллаштирилишини кутиб қолади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *