2015 йилда фаолиятини якунлаган ўзбекистонлик спортчилар

янв 05 / 2016

alt

Sports.uz нашри 2015 йилда фаолиятини якунлаган спортчиларимиз рўйхатини эълон қилди.

Артур Таймазов. 2015 йил катта спортдан кетганини расман эълон қилди. 4 та Олимпиадада финалга етиб бориб, уларнинг 3 тасида ғолиб бўлган.

alt

Дилшод Мансуров. Икки карра жаҳон чемпиони (шунингдек, яна бир бронза медаль соҳиби) бўлган вакилимиз ўз фаолияти давомида улкан марраларни забт этди. Афсуски, бу курашчимиз ўзи қатнашган Олимпиадаларда шоҳсупага кўтарила олмади. Пекинда бунга яқин эди, аммо бронза медали учун кечган баҳсда ҳамюртимиз кореялик рақибига имкониятни бой бериб қўйган.

alt

Анвар Солиев. Футбол мухлислари учун “Сеҳрли таёқча” номи билан машҳур бўлган футболчимиз бу йил бутсаларини михга илишга қарор қилди. Фаолияти давомида бир қатор ютуқларга эришган Солиев терма жамоа либосида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. 

alt

Жамила Раҳматова. Бадиий гимнастикачимиз 2015 йилда турмушга чиқди. Профессионал фаолиятда улкан ғалабаларга эришган Раҳматова энди бор эътиборини шахсий ҳаётга ва шогирдлар тарбиясига қаратади.

alt

Наталья Маматова. Спортнинг таэквондо йўналишида иккита Олимпиадада иштирок этиб, улкан тажриба орттирган ҳамюртларимиздан бири, тажрибали Наталья Маматова ҳам бу йил катта спорт билан хайрлашди. Маматова айни дам таэквондо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасида мураббий бўлиб фаолият олиб бормоқда.

  • Мехмон
    05 янвuary 2016, 18:41

    Ушбу тажрибали устозларни ҳурмат эҳтиром билан, буларга бир шарт қўйиш керак ўзидан кам бўлмаган камида 50 та шогирд таёрлаб чиқаришини топшириш керак.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *