2015 йилда спортчиларимиз халқаро мусобақаларда 849 та медалларни қўлга киритишди

дек 29 / 2015

alt

Вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида жойларда 5528 та оммавий спорт мусобақаси ўтказилиб, уларга 1 млн. 164 минг 44 нафар вояга етмаган ёшлар жалб этилди, шулардан 386 минг 958 нафарини қизлар ташкил қилди.
2014 йилга нисбатан тадбирлар сони 13,8 фоизга, иштирокчилар сони 8,8 фоизга, қизлар иштироки 9,5 фоизга ўсган.
Жорий йилда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича йилда давомида ўтказилган 297 та халқаро тадбирларда, шундан 71 та ўқув-машғулотлари йиғинида жами: 2320 нафар (шундан 714 нафари қизлар) спортчилар иштирок этишиб, 311 та олтин, 274 та кумуш, 276 та бронза жами: 861 та медалларни қўлга киритишга мушарраф бўлдилар.
Ўтган 2014 йил давомида халқаро тадбирларда 1598 нафар (шундан 506 нафари қизлар) спортчилар иштирок этиб, 266 та олтин, 262 та кумуш, 321 та бронза жами: 849 та медалларни қўлга киритган. Қайд этилишича, ўтган йилга нисбатан медаллар сони 12 тага кўпайган.
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *