2018 йилги қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг икки спортчиси иштирок этади

янв 23 / 2018

alt

Корея Республикасининг Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган 2018 йилги XXIII қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини икки нафар спортчимиз ҳимоя қилади. 9 - 25 февраль кунлари бўлиб ўтадиган спорт мусобоқасида 90 та давлатидан 6 500 дан зиёд спортчи ва расмий шахслар иштирок этиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон МОҚ матбуот хизматидан маълум қилинишича, фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге 16 февраль куни “Gangneung Ice Аrena” муз саройида фигурали учишнинг қисқа дастурида, 17 февралда эркин дастурда чиқиш қилади.

Яна бир вакилимиз тоғ чанғи спорти бўйича мамлакат терма жамоаси етакчиси Комилжон Тўхтаев 18 февраль куни тог чанғисининг гигант слалом баҳсларида иштирок этади. 22 февралда эса слалом бўйича мусобақада қатнашади. Тоғ чанғиси бўйича беллашувлар “Yongpyong Alpine Centre” мажмуасида бўлиб ўтади.

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *