Зайниддин Зидан "Реал" га бош мураббий этиб тайинланди

янв 05 / 2016

alt

Унинг ўрнига “Реал Мадрид Кастилья”га мураббийлик қилиб келаётган Зайниддин Зидан янги бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар тарқатди.

"Буюк жамоани бошқариш имконини тақдим этган клуб ва президентга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу мен учун катта бахт. Мен бугун "Реал"га ўйинчи сифатида келганимдагидан ҳам кўпроқ ҳиссиётларга бериляпман.

"Реал" сўзсиз дунёдаги энг яхши жамоа. Жорий мавсумда совринларни қўлга киритишимиз учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан", – дейди Зидан.

Айни дамда “Реал” 18 турдан сўнг 37 очко билан Испания чемпионати мусобақа жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ла Лиганинг сўнгги тур баҳсида мадрид клуби “Валенсия” (2:2) билан жанговар дуранг қайд этди, деб ёзади uff.uz .

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *