Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Купер бошчилигидаги илк ўйинини ўтказади

сен 06 / 2018

Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эктор Купер бошчилигидаги илк ўртоқлик ўйинини ўтказади, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

Футболчиларимиз Сурия миллий терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Учрашув "Миллий" стадионда соат 20:00да бошланади.

Ўзбекистон - Сурия ўртоқлик ўйини учун чиқарилган чипталарни стадион кассаларидан харид қилиш мумкин, дейилади хабарда. 

Ўйинни туркманистонлик ҳакамлар бошқариб боришади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *