Фазлиддин Ғоибназаров: Биз ўзимиздан кетиб қолганимиз йўқ

сен 15 / 2016

alt

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фазлиддин Ғоибназаровнинг мухлисаси билан тушган сурати тарқалганди. Ушбу сурат интернет фойдаланувчилари орасида турли гап-сўзлар ва баҳсларга сабаб бўлгани боис, боксчи бунга муносабатини билдирганди.

Бугун Фазлиддин ўзининг Facebook'даги саҳифасига қуйидагиларни ёзиб, мазкур суратларга нисбатан яна бир бор изоҳ берди:

"€œАссалому алайкум, азизлар. Барчангизга қўллаб-қувватлаб, кўрсатган эътиборингиз учун катта раҳмат. Куни-кеча мухлислар билан тушган суратимизни ўз билганича талқин қилган инсонларга қарата айтмоқчиман. Аллоҳга беҳисоб шукрки, икки шириндан-шакар фарзандим ва севиб уйланган аёлим бор. Улар мен учун жуда азиз. Сиз бундай гаплар айтишдан олдин, ўзганинг шахсий ҳаётининг шу жиҳатларини мулоҳаза қилиб кўришингизни илтимос қилардим. Аллоҳга шукр, давлатимиз, халқимиз қўллаб-қувватлаб тургани учун чемпион бўлдик. Биз ўзимиздан кетиб қолганимиз йўқ\ки, суратга тушишни сўраган кишиларга рад жавоби бермадик. Суратга тушишни истаган инсонларнинг барчасига, акамиз, укамиз, опамиз ва синглимиз каби қараймиз. Албатта, сиз қилаётган гумонлар, сизнинг бошингизга келаётган хаёллар ҳаётдан йироқ"€.

Фото: Facebook.com

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

 

  • kichkintoy
    16 сентябр 2016, 16:01

    Oilangizga baxt va xotirjamlik tilayman. Doimo Vatanimiz bayrog'ini ko'klarga ko'tarib yuring.

  • Мехмон
    16 сентябр 2016, 00:18

    Фазлиддин Ғоибназаровдан узбек халкининг нималарга қодир эканлигини яна ва яна курсатиб қўйгани учун миннатдор булишимиз керак, Рахмат Фазлиддин рахмат Чемпион одамларнинг гапига эьтибор берма Алломаларимиздан бири айтганидек одамлар 3 холатда сен хакингда гапиришади 1-сендек була олишмаганларида 2-сен б.н муносабат урната олишмаганларида 3-сен эришган нарсага эриша олмаганларида. Шахсан мен Омонбек сенга хавас килдим ва худо хохласа Фарзандим хам сенга ухшаган Чемпион булади.

  • Мехмон
    16 сентябр 2016, 00:10

    Фазлиддинга халкининг куллаб-кувватлашидан хам кура унинг дастлабкаи жангларини бирида фарзандли булганлигини хабар беришгани унинг кучига куч кушган деб уйлайман, одамларнинг хар хил гапига келсак улар олдин узлари чемпион сифатида ким б.ндир суратга тушиб куришсин майли у мухлисми ёки бошками Фазлидинни женефер лопез б.н суратга тушишга хам хакли деб уйлайман Жиззах вилоятидан Омонбенк.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *