Футболчиларнинг видеомурожаати кимнинг буюртмаси эди?

авг 29 / 2018

alt

Осиё ўйинлари чорак финалида Жанубий Корея терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйган ўзбекистонлик олимпиячилар видеомурожаат билан чиққанди. Унда Равшан Ҳайдаров ва унинг шогирдлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятидан узр сўраган. 

Маълум бўлишича, мазкур мурожаат Умид Аҳмаджоновга юбориш учун олинган, лекин кимдир уни интернетда тарқатиб юборган.

ЎФА раҳбари Умид Аҳмаджонов видеомурожаатнинг интернетда тарқалишига муносабат билдирди

— Биз ҳам бунга катта умид боғлагандик. Ҳамма бирдек ҳаракат қилди. Энди спортнинг бошқа турларида олтин медаллар йўлида кураш олиб боряпмиз. Уулар майдонда жонларини бериб ўйнашди. Бизга энг кераги ҳам аслида шу.  Жамоа аъзолари чин кўнгилдан нимадир қилмоқчи бўлишган экан. Аммо бундай нарсани ҳамма жойга тарқатиш биринчи хато. Қолаверса, нима бўлганини ҳаммамиз кўрдик, демак, жамоанинг ортиқча тушунтириш беришига ҳожат йўқ. Биз улардан буни талаб қилмаймиз. Бу ишни ким қилганини тагига етдик. Ёмон ниятда қилмаган, шунчаки, ёшлик қилган. Мағлубият бизники, кейинги сафар хатолар устида биз ишлашимиз керак. Ғалаба эса мухлисларники, биз халқимизни хурсанд қилиш йўлида меҳнат қиламиз. Спортчилар билан учрашганда ҳам доим шуни таъкидлайман. Чунки ўзимга ҳам Президентимиз асосий мақсадим одамлар кўзида қувонч ва бахт кўриш, деб айтганлар. Спортчилар шу йўлда ҳаракат қилишлари, спорт эса соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши керак.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *