Ўзбекистон байроғи Жакартадаги Олимпия шаҳарчасида ҳилпирай бошлади

авг 17 / 2018

alt

Жакартадаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси.

Индонезияда 18 август куни XVIII Осиё ўйинлари бошланади. Ундан Ўзбекистон спортчилар жамоаси ҳам иштирок этади. Ўзбекистон спорт делегацияси катта тайёргарлик билан мусобақа ўтказиладиган мамлакатга етиб келган.

Ўйинлар бошланишига икки кун қолганида ҳамюртларимиз навбатдаги расмий тадбир – иштирокчи мамлакатларнинг байроқларини кўтариш маросимида қатнашишди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, делагациямиз вакиллари, мураббийлар ва спортчиларимиз иштирок этишди. Ўзбекистон мадҳияси остида байроқ кўтарилди.

Тадбир якунида Олимпия шаҳарчаси мэри Юни Каркита делегациялар раҳбарларига эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Жасур Матчанов ҳам Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан мезбонларга аталган эсдалик совғасини туҳфа қилди.

alt

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *