Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарни мағлуб этди

дек 28 / 2015

alt

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа Қатарга қарши учрашувда анча яхши ҳаракат қилди якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафидаги голларга иккинчи бўлимда Акром Комилов ҳамда Достон Турсунов муаллифлик қилишди.

Қатар терма жамоасига қарши учрашув билан Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг иккинчи йиғини якунланди.  Бунгача, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғин давомида КХДР олимпия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушиб 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, яна бир назорат учрашувида Сурияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

ЎФФ матбуот хизмати

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *