Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида Ушу бўйича илк маротаба медаль қўлга киритди

авг 20 / 2018

alt

Бироз аввал Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига навбатдаги медаль қўшилди, дейилади Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Кеча ушунинг таулу йўналишида баҳсларда иштирок этган Дарья Латишева учинчи натижани қайд этиб, финал йўлланмасига эга чиққанди. Бугун ҳамюртимиз мусобақанинг финал босқичида чиқиш қилди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз 12 нафар спортчи ичида иккинчи натижани қайд этди ва мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.

Қайд этиб ўтишимиз лозимки, бунгача Ўзбекистон Осиё ўйинларида ушу баҳсларида умуман медаль ютмаганди. Бу мамлакатимиз учун спортнинг ушбу тури бўйича қўлга киритилган илк медаль бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинларидаги медаллари сони тўрттага етди. Куни кеча уч нафар эркин курашчимиз олтин ва иккита бронза медаллари соҳибига айланишганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *