Ўзбекистон термаси Осиё ўйинларидаги иштирокини чорак финалда якунлади

авг 27 / 2018

alt

Бугун, 27 август куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлими 2:1 ҳисобида тугади. Иккинчи бўлимда ҳисоб 3:3 га етказилди. 

Экстра таймларда икки терма жамоа ҳам эҳтиёткор тарзда тўп сурди. 100-дақиқада Икром Алибоев иккинчи сариқ карточка билан жазоланиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Экстра таймлар тугаётган бир пайтда Жанубий Корея терма жамоаси пенальти ишлаб олди ва ҳисоб 4:3га ўзгарди. 

Шу тариқа Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги иштироки чорак финалда якунланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *