Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Таиландда ўтказилган M-150 Cup мусобақасида чемпион бўлди

дек 16 / 2017

alt

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-23) Таиланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтган M-150 Cup мусобақаси финалида Япония U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушди ва пеналтилар сериясига кўра ғолибликни қўлга киритди.

Учрашувнинг 43-дақиқасида футболчимиз Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аммо биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган вақтда японияликлар стандарт вазиятдан ҳисобни тенглаштиришди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар билан бошланди. Забиҳилло Ўринбоев 73-дақиқада яна бир бор маҳоратини намойиш қилди ва иккинчи голини киритди.

Аммо ўйин тугашига оз фурсат қолганда Япония ёшлари яна стандарт вазиятдан фойдаланишди, бу сафар бурчак тўпидан сўнг ҳисоб тенглашди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган пеналтилар сериясида ҳамюртларимизнинг қўли баланд келди - 4:3

M-150 Cup. ФИНАЛ

Ўзбекистон U-23 - Япония U-23 - 2:2.

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 45, Забиҳилло Ўринбоев 73 – Юта Камия 45+2, Юта Камия 88

Ўзбекистон U-23: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Рустам Ашурматов, Дониёр Нарзуллаев, Жавоҳир Сиддиқов, Одил Ҳамробеков, Ҳожиакбар Алижонов, Азизжон Ғаниев, Бобир Абдуҳолиқов, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев (с)

Япония U-23: Повелл Обинна, Юго Татсута, Хонойа Сёужи, Итсуки Урата, Йоичи Наганума, Юта Камия (с) , Рео Хатате, Таики Хирато, Каору Митома, Шион Иноуе, Аясе Уеда.

ЎФФ

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *