Ўзбекистонлик спортчилар Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг 1-кунида 11 та медални қўлга киритди

сен 04 / 2018

alt

Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари мусобақанинг 1-кунида 11 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний Тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўйинларнинг алиш кураши (Қирғизистон кураши) тури бўйича баҳсларда 30 та давлатидан ташриф буюрган 140 нафар спортчи иштирок этди. Эркаклар ўртасида Мардонбек Кимсанов (-60 кг), Ҳусниддин Рўзиев (-70 кг) олтин, Камоллидин Маҳкамов (-80 кг), Зайлобиддин Артиков (-90 кг) ва Обидали Мавлонов (-100 кг) мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритган бўлса, аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда Мафтуна Маҳмудова (-60 кг), Дилафруз Мамажонова (-70 кг), Бекзода Худабердиева (-75 кг) бронза медалга сазовор бўлди.

alt

Ўзбекистонлик спортчилар армрестлинг баҳсларида 3 та бронза медалини қўлга киритишгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди.

Бугун, 4 сентябрь санасида Ўзбекистон вакиллари қозоқ кураши, паҳлавани (Эрон кураши), гореш (Туркманистон кураши), Лочин ови ва Тайганлар югуриши турлари бўйича баҳсларга киришади.

alt

Эслатиб ўтамиз,  2 сентябрдан 8 сентябрга қадар давом этадиган мазкур мусобақада дунёнинг 66 давлатидан ташриф буюрган 1556 нафар спортчи медаллар учун баҳс олиб бормоқда. Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *