Комил Тўхтаев қишки Олимпия ўйинлари олдидан ўтказилган халқаро турнирда 2 та олтин медални қўлга киритди

янв 26 / 2018

alt

22-24 январь кунлари Қирғизистонда тоғ чанғиси бўйича “Orlovka Cup” халқаро турнирда спортчиларимиз иккита олтин ва битта бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар қилади.

Чанғи спорт турлари Халқаро федерацияси (FIS) тақим режасига киритилган мазкур мусобақада тўрт қўшни мамлакат вакиллари Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари иштирок этишди.

Тоғ чанғисининг слалом йўналишида иккита стартдан иборат мусобақанинг ҳар иккаласида олтин медаллар ҳамюртимиз, Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган икки вакилимиздан бири Комил Тўхтаевга насиб этди. Шунингдек, мусобақада стартга чиққан терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Ролан Раимкулов бронза медалига лойиқ кўрилди. 

Эслатиб ўтамиз, 9-25 февраль кунлари Корея Республикасининг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Унда икки нафар спортчимиз Миша Ге (фигурали учиш) ва Комил Тўхтаев (тоғ чанғиси)лар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *