Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йилдаги спорт тадбирлари рақамларда

дек 29 / 2015

alt
Матбуот анжуманида вазирлик томонидан ўтказган спорт тадбирлари ҳақида маълумот берилди:

- Жорий йилда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида 7 985 та оммавий спорт тадбири ўтказилиб, уларга 1,6 млн нафардан ортиқ иштирокчи жалб этилди, шулардан 679,7 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этди.
- Вояга етмаганлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида жойларда 5528 та оммавий спорт мусобақаси ўтказилиб, уларга 1 млн. 164 минг 44 нафар вояга етмаган ёшлар жалб этилди, шулардан 386 минг 958 нафарини қизлар ташкил қилди.
- Жорий йилда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича йил давомида ўтказилган 297 та халқаро тадбирларда, шундан 71 та ўқув-машғулотлари йиғинида жами: 2320 нафар (шундан 714 нафари қизлар) спортчилар иштирок этишиб, 311 та олтин, 274 та кумуш, 276 та бронза жами: 861 та медалларни қўлга киритишга мушарраф бўлдилар. Ўтган йилга нисбатан медаллар сони 12 тага кўпайган.
- Жорий йилда Тошкент шаҳрида Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати; Бадиий гимнастика бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби спорт мажмуасида Бадиий гимнастика бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи ҳамда "Happy Caravan” мусобақаси ўтказилди.
- 18 июль куни Тошкент шаҳрида Халқаро хаваскорлар бокс ассоциациясининг 2-цикл эй-пи-би йўналиши бўйича мусобақаси юқори савияда ташкил этилди. 19 сентябрь куни мазкур мусобақанинг 3-цикли ўтказилди.
- 18-19 июль кунлари Тошкент шаҳрида теннис бўйича Девис кубоги ташкил этилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *