Наманган вилоят ҳокими "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовни истеъфога чиқарди

дек 30 / 2015

alt

“Наманган вилоят ҳокимининг 29 декабрдаги фармойишига асосан клуб президенти сифатида фаолият олиб борган Т.Дадабаев, вице-президент вазифасини бажарган Р.Низамбаев ва жамоа бош мураббийи Б.Ашурматов ўз вазифаларидан озод этилди. Клуб президенти вазифаси Наманган шаҳар ҳокими Б.Бекходжаев зиммасига юклатилган бўлса, вице-президентлик вазифасини О.Қосимов бажарадиган бўлди. Жамоа бошқаруви эса Р.Ғофуров зиммасига юклатилди”. Бу ҳақда жамоа расмий сатида маълум қилинди.

Хабар қилинишича, 2016 йилнинг 2 январь санасида жамоа аъзолари ва вилоят ҳокими билан учрашув бўлиб ўтади. “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг 2016 йилнинг 4 январидан бошлайди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *