ОАВ: Месси "Барселона"дан кетишни ўйлаяпти

июл 11 / 2016

alt

Испаниянинг sport.es портали хабарига кўра, футболчи ҳозирда сўнгги ҳафтада у билан юз берган воқеалар сабабли тушкунликка тушган. Биринчи сабаб, Америка Кубоги-2016 нинг финал ўйинида Аргентина терма жамоасининг Чилига пенальтилар сериясида мағлуб бўлгани ва пенальтини айнан Месси ура олмагани бўлса, иккинчи сабаб Аргентина суди томонидан Месси ва унинг отасига солиқларни тўламагани учун қамоқ жазоси тайинлангани бўлди.

Ушбу сабаблар билан 29 ёшли футболчи Аргентина терма жамоасидан ҳамда "Барселона" клубидан кетишни ўйлаб қолган.

Лионель Месси "Барселона" футбол академияси тарбияланувчисидир. У жамода 17 йилдан буён тўп суради.

ТАСС

  • Мехмон
    01 август 2016, 18:03

    Гап ерда эмас, уруғда дўсталар

  • Мехмон
    15 июл 2016, 17:00

    манимча аргентина ва бразилияда аёллар олиб келиб уларни узимизнинг махаллий насллар билан чатиштириб шунака махаллий мессичалар етиштирсак булмайдими,. ..... каердаги африкадан африка лакасини опкелиб махаллийлаштирамиз демасдан

  • CR 7
    15 июл 2016, 09:20

    Эх эссиз Месси менимча сенга Испанияда нон қолмади. Сенга маслахат энди СЕН Бунёдкорга кел шу ерда ўз ўйинин топасан. Ривалдо кам бўлгани йўқ Ўзбекистон чемпионлигини, Кубокни олди . менимча сен хам эхплайсан.

  • Мехмон
    14 июл 2016, 19:35

    Bunaqa futbolchila kam tug*iladi

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *