Одил Аҳмедов Намангандаги футбол мактаблари тарбияланувчилари билан учрашди

янв 04 / 2016

alt

Учрашувда Одил Аҳмедов 15-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати тарбияланувчиси бўлганлиги, катта футболга кириб келиши ҳақида сўзлаб, ёш футболчиларнинг саволларига жавоб берди.

Учрашув сўнггида Аҳмедов майдонга чиқиб, ёш футболчиларга тўп билан ишлашдаги маҳоратини намойиш этди.
alt
Наманган вилояти ҳокимлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда вилоятда футбол бўйича 1001 та секция ва бўлимлар ташкил этилган бўлиб, уларда 213 нафар мураббий қарийб 27 минг нафар ўғил-қизга ушбу спорт тури сир-асрорларини ўргатиб келишмоқда.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Х.Бозаров иштирок этди.

Фото: pfcnavbahor.uz

  • Joni
    04 янвuary 2016, 18:02

    Омад сенга Одилжон

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *