Осиё ўйинлари. Бугун футболчиларимиз Жанубий Кореяга қарши ўйнайди

авг 27 / 2018

alt

Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг футбол бўйича баҳслари ўзининг энг қизғин палласига кирган. Бугун мусобақа доирасида чорак финал баҳслари ўтказилади. Унда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футболчиларимиз Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўйин ўтказади. Учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Чорак финал доирасида қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:

14:00 – Ўзбекистон – Жанубий Корея
14:00 – Саудия Арабистони – Япония
17:30 – Сурия – Вьетнам
17:30 – БАА – КХДР

Манба: Миллий олимпия қўмитаси

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *