Равшан Эрматов бригадаси билан Хитой Суперлигасининг энг муҳим беллашувни бошқарди

авг 28 / 2018

alt

Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК ҳаками Равшан Эрматов ўз гуруҳи билан айни дамда Хитойда бўлиб турибди, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

26 август санасида Эрматов бригадаси билан Хитой Суперлигасининг энг муҳим баҳсларидан бири бўлган «Чангчун Ятай» ва «Хэбэй Чайна Форчун» жамоалари ўртасидаги беллашувни бошқарди. Муросасиз ўтган баҳс 2-2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан ниҳоясига етди.

Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов ва Санжар Шоюсупов ёрдам берди. Энди Равшан Эрматов жамоаси билан навбатдаги турдан ўрин олган «Гуанжоу Эвергранд» – «Шанхай Шенхуа» учрашувда ҳам ишлайди. Мазкур ўйин 2 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Хитой Суперлигаси

2 сентябрь

"Гуанжоу Эвергранд" - "Шанхай Шенхуа"

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Ён ҳакамлар: А.Расулов, С.Шоюсупов

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *