Руслан Нуриддинов Осиё рекордини янгилаб, олтин медални қўлга киритди

авг 26 / 2018

alt

Индонезияда давом этаётган XVIII Осиё ўйинларининг саккизинчи кунги баҳсларида ҳамюртимиз Руслан Нуриддинов қитъа рекордини ўрнатиб, олтин медалга эга бўлди.

Нуриддинов даст кўтаришда 191 кг, силтаб кўтаришда эса 230 кг тош кўтарди. Умумий ҳисобда 421 кг натижа кўрсатган Руслан Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига олтинчи олтин медални қўшиб қўйди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу олтин медаль ўзбекистонлик оғир атлетикачилар учун Осиё ўйинлари тарихидаги биринчиси ҳисобланади.

Иккикурашда Нуриддинов 421 килограмм натижа билан Осиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *