Стадионларда оилавий секторлар ташкил қилинади

янв 04 / 2018

alt

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси янги мавсумда Ўзбекистон Чемпионати баҳсларида мухлислар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга қайтариш, клублар мухлислари маданияти ҳамда имижини ошириш учун бир қатор янги лойиҳалар ишлаб чиқди.

ЎзПФЛ расмий сайтидан маълум қилинишича, дастлабки босқичда учрашувлардан олдин анонслар тайёрлаш ва уни кенг равишда ёритиш, клуб расмий сайти ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали мухлислар ўртасида турли промо-акциялар, викториналар ва лотореялар ташкил этиш ва ғолибларга учрашувга чипталар тақдим этишни ташкил қилиш режалаштирилган.

Бундан ташқари,стадионларда мухлислар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиш ва уларга йўл кўрсатувчи махсус белги ҳамда ишоралардан фойдаланиш, клуб мухлислар клуби учун алоҳида сектор ташкил этиш, учрашув давомида мухлислар учун стадион худудида барча турдаги егулик ҳамда ичимликлар савдосини ташкил этиш, ўқинлардан олдин мухлисларга клуб атрибутикаларини, маълум миқдордаги футбол тўплари, шарфлар тарқатиш, оилавий секторлар ташкил этиш йўлга қўйилади.

Клуб раҳбарияти томонидан ҳар бир учрашув олдидан мухлислар учун турли маданий тадбирларни ташкил этиш, концерт дастурлари, акциялар, совғалар тарқатиш кўзда тутилган.

Стадион худудида ўйин бошланишидан аввал қизиқарли тадбирлар уюштириш ва унда келганлар иштирокини футбол учрашувига харид қилинган чиптаси асосида бепул амалга ошириш орқали муҳлислар сонини янада кўпайтириш каби лойиҳалар ишлаб чиқилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *