XVIII Осиё ўйинларида 70 та медаль қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди (фото)

сен 02 / 2018

Ўзбекистонлик спортчилар Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, 21та олтин, 24та кумуш ва 25та бронза медалларига эга чиқишди. Мусобақа давомида 70 та медаль қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобига кўра бешинчи ўринни эгаллади.

Бугун Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Жакартадан юртимизга қайтиб келишди. Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари пойтахтимизга мамлакатимиз Президенти жўнатган Боинг 787 Dream Liner’а чартер рейсда учиб келишди.

Осиё ўйинлари қаҳрамонлари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Бош вазир Абдулла Арипов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари ва бошқа бир қатор масъул мутасаддилар, спортчилар, уларнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Аэропортдаги тадбир якунланганидан сўнг спортчиларимиз махсус ажратилган икки қаватли автобусларда Миллий олимпия қўмитасига йўл олишди. Спортчилар у ерда оммавий ахборот воситалари ходимлари билан мулоқот қилишди, эсдалик учун суратга тушишди.

Фото

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *