Жаҳонгир Воҳидов Англияда ўтган шахмат турнирида ғолиб бўлди

янв 06 / 2016

alt

Ушбу турнирда ёш гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Фестивалнинг асосий турнири Tradewise Hastings Masters бўлиб, айнан шу мусобақада ҳамюртимиз ўз имкониятини синовдан ўтказди. Самарқандлик гроссмейстер ушбу мусобақада бешинчи рақам остида таснифланган бўлишига қарамай, якунда кучли рақибларини ортда қолдириб, турнир ғолиби бўлди.

olamsport.com нинг хабарича, Жаҳонгир сўнгги 9-турда турнирнинг иккинчи рақамли иштирокчиси Игор Хенкин билан дуранг ўйнади. Дуранг натижа Жаҳонгир Воҳидовни 7 очко билан турнир ғолибига айлантирди.

Шунча очко жамғарган польшалик Александр Миста қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи, литвалик гроссмейстер Сарунас Сулскис 6,5 очко билан учинчи ўринни эгаллади. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *