ЖЧ–2017. Бектемир Мелиқўзиев ярим финалда, Баҳодир Жалолов иштирокини якунлади

авг 30 / 2017

alt

29 август куни Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал ўйинлари ўтказилди.

81 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида ўтган жангда Бектемир Мелиқўзиев қозоғистонлик рақиби Ерик Алжановни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

91 килограммдан ортиқ вазнли боксчилар ўртасида кечган жангда эса ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Қамчибек Қўнқабоевга қарши рингга чиқиб, имкониятни бой берди.

Шу тариқа жаҳон чемпионатининг чорак финал жангларида иштирок этган вакилларимиздан Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Санжар Турсунов, Жасурбек Латипов, Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиев ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Боксчиларимиздан уч нафари — Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов ва Элнур Абдураимов турнирдаги иштирокини якунлади.

Ярим финал учрашувлари 31 август куни бўлиб ўтади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *