ЖЧ–2017. Жасурбек Латипов ва Шаҳрам Ғиёсов финалда, Бектемир Мелиқўзиевда бронза

сен 02 / 2017

alt

Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. 

52 кг.гача бўлган вазн тоифасида ҳамюртимиз Жасурбек Латипов жанубий кореялик Ким Ин-Кюга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўлланма олди.

69 кг.га бўлган вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов қозоғистонлик Аблайхан Жуссуповга қарши жанг ўтказиб, рақибини 4:1 ҳисобида енгди ва финалга чиқди.

81 кг.гача бўлган вазнли боксчилар беллашувида Бектемир Мелиқўзиев ирландиялик Жои Уордга қарши рингга чиқди. Ушбу жангда ҳакамларнинг қарори билан ғалаба ирландиялик боксчига берилди ва Бектемир жаҳон чемпионатидаги иштирокини бронза медали билан якунлайдиган бўлди.

Шу тариқа бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг тўрт нафари — Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Иқболжон Холдоров ва Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпионатининг финалига йўл олишди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    02 сентябр 2017, 12:51

    Бутуман Узбекистон ва Дунё Бектемир Меликузиевнинг галабасини курди лекин судьяларнинг курмасдан колгани, низоли холатда Нестеров даровозасига пенальти белгилангани "Иван Васильевич уз касбини узгартиради" фильмидаги И.Василевьичнинг бир иборасини кайта кайта эса олишга мажбур килаяпди яъни "Элчининг мелальёни Шпакнинг магнитафони",,,,,,,,,,,,,,,

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *