Ёш киноижодкорлар уюшмаси аъзоларининг илк маҳсулоти - Welcome to Bukhara номли видеоролик яратилди

авг 09 / 2017

alt

Жорий йилнинг 8 август куни Кинематографияни ривожлантириш марказида Ёш киноижодкорлар уюшмаси аъзоларининг илк маҳсулоти – “Welcome to Bukhara” номли имиджли видероликнинг тақдимоти ўтказилди.

Дунё стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган мазкур видеоролик устида 50 кишилик гуруҳ ишлаган бўлиб, суратга олиш жараёнлари икки ҳафта давом этган. Бироқ видеоролик лойиҳаси устида ижодий гуруҳ икки ойдан ортиқ меҳнат қилди. Видеоролик учун алоҳида мусиқа басталанган бўлиб, унда бирорта ҳам тасодифий кадр олинмаган, барча кадрлар юқори савияда саҳналаштирилган.

Видеоролик ғояси муаллифи ҳамда режиссёри мазкур ишида Бухоронинг гўзаллиги-ю, туристик салоҳиятини бинолар мисолида эмас, инсонлар чеҳрасидаги бахт, қувончда акс эттира олган ва бу билан лойиҳа олдига қўйилган мақсадга эриша олган.

Режиссёр Mухлиса Азизова, тасвирчи Макс Тсуи, рассом Бектош Ражабов, бастакор Жаҳонгир Азимходжаев, продюсер Ойбек Абдушукуров.

“Welcome to Bukhara” номли видероликни сайтимизда ҳам томоша қилинг:

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *